Фаластинга денгиз орқали ёрдам етказувчи гуманитар коридор очилади
Олам
−
08 Март
4099Кипрдан Фаластинга ёрдам етказиб бериш учун денгиз гуманитар коридори очилади. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.
Еврокомиссия раҳбарининг таъкидлашича, ушбу лойиҳа АҚШ ва Бирлашган Араб Амирликлари кўмагида амалга оширилмоқда.
"Биз АҚШ ва Бирлашган Араб Амирликлари кўмагида Ғазога ёрдам етказиш учун Кипр денгиз йўлагини ишга туширмоқдамиз. Европа шу йилнинг ўзида гуманитар ёрдам учун 250 миллион евро ажратди, аммо асосий муаммо бу ёрдамни Ғазога етказиш", дейди фон дер Ляйен Кипрга ташрифи чоғида.
У Европа Иттифоқи “ёрдам етказиб беришнинг бошқа йўллари устида ишлашини” таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ЕИ гуманитар ёрдамни ҳаводан жўнатиш учун 41 та рейсни ташкил қилган.
"Яқин Шарқда содир бўлган воқеалар бизга, европаликларга бевосита таъсир қилади. Бу чегараланган минтақавий инқироз эмас. Можаронинг тарқалиши минтақа ва ундан ташқарида ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин", деган Кипр Президенти Никос Христодулидс.
Унинг айтишича, мазкур режада учта асосий омил бор: орол давлатининг анклавга географик жиҳатдан яқинлиги, юкларни қабул қилиш учун зарур инфратузилманинг мавжудлиги ва қўшни давлатлар билан стратегик муносабатлар.
Шу билан бирга, Исроил гуманитар ёрдам оқими устидан назоратни ўрнатиб, Кипрдан Ғазо томон кетаётган барча юкларни текширишлари кутилмоқда.
Ўз навбатида, АҚШ маъмурияти анклав ҳудудида Кипр орқали етказиладиган гуманитар ёрдамни қабул қиладиган порт қуриш қарорини эълон қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь