Россиялик аскар бошидан ўқ еб, тирик қолди (видео)
Олам
−
15 Апрель 2023
22629Украинанинг Бахмут шаҳридаги жанглардан бирида россиялик ҳарбий бошидан ўқ еганига қарамай, тирик қолди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
Видеодан кўриш мумкинки, “Вагнер” ёлланма қўшини аскарининг бошига снайпер ўқи тегган. Бу вақтда унинг сафдошлари харобалар орасида яшириниб турган бўлган. Ўқ унинг дубулғасига тегганида бир муддат саросимага тушиб, гангиб қолган. Бироқ кейин ўрнидан туриб, елка қисганча ҳаракатни давом эттирган.
Ўқ яна бир неча сантиметр пастроққа тегганида аскар аниқ ҳалок бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Маълумот учун, Бахмут шаҳри Украина ва Россия кучларининг саккиз ярим ойдан буён давом этаётган энг қизғин ва қонли жангларига гувоҳ бўлмоқда. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Россия Украина шарқидаги бу шаҳарга ҳужумларини қайта фаоллаштирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ҳарбийлари Бахмутни эгаллагани ва унинг маъмурий маркази биносида байроқ кўтаргани иддао қилинганди. Бунга жавобан Украина вакили Россия ҳарбийлари маъмурий бинода эмас, “қандайдир ҳожатхона” устида байроқ кўтарганини айтганди.
LiveБарчаси