Россияга нисбатан санкциялар бекор қилинади – “Reuters”
Олам
−
25 Апрель
9566АҚШ Президенти Дональд Трампнинг режаси Қримни Россия деб тан олиш, Россиядан санкцияларни олиб ташлаш ва Украинанинг НАТОга қўшилмаслигини назарда тутади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Маълум қилинишича, АҚШ томонидан эълон қилинган таклифларнинг тўлиқ рўйхатини Трампнинг махсус элчиси Стив Уиткофф жорий йилнинг 17 апрель куни Париждаги музокараларда европалик ҳамкасбларига тақдим этган.
У қуйидаги шартларни ўз ичига олади:
- Ҳар икки томон зудлик билан Украинага хавфсизлик кафолатларини тақдим этишнинг техник жиҳатлари бўйича музокараларга киришади;
- Украина ишончли хавфсизлик кафолатларини олади;
- Кафил давлатлар Европа давлатларининг махсус гуруҳи ва бунга хоҳиш билдирган ноевропа давлатлари бўлади;
- Украина НАТОга аъзо бўлишга интилмайди;
- Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ҳудудга даъво қилиши мумкин;
- АҚШ Россиянинг Қрим устидан назоратини тан олади (де-юре);
- АҚШ Россиянинг Луганск устидан назоратини тан олади (де-факто);
- АҚШ Запорожье, Донецк ва Херсоннинг Россия назорати остидаги қисмларини тан олади (де-факто);
- Украина Харьков вилоятидаги ҳудудни қайтариб олади;
- Украина Запорожье атом электр станциясини АҚШ томонидан назорат қилиш ва бошқариш, электр энергиясини икки томонга тақсимлаш, шунингдек, Каховка тўғони орқали назоратни қайтариб олади;
- Украина Днепр дарёси бўйлаб тўсиқсиз ўтиш имкониятига ва Кинбурн қирғоғи устидан иқтисодий назоратга эгалик қилади;
- Қўшма Штатлар ва Украина иқтисодий ҳамкорлик ва фойдали қазилмалар бўйича келишувни амалга оширади;
- Украина тўлиқ реконструкция қилинади ва молиявий компенсация олади;
- Ушбу можаро оқибатида 2014 йилдан бери Россияга нисбатан жорий қилинган санкциялар бекор қилинади;
- Энергетика ва бошқа саноат соҳаларида Америка-Россия иқтисодий ҳамкорлиги амалга оширилади.
Маълумот учун, ўт очишни тўлиқ тўхтатиш жорий йилнинг 17 апрель куни Парижда АҚШ, Украина ва Европа давлатлари вакиллари ўртасида бўлиб ўтган музокараларнинг асосий мавзуларидан бири бўлди. Украина Президенти офиси раҳбари Андрей Ермак музокараларни “жуда мазмунли” деб атаган. Украина расмийлари март ойида Саудия Арабистонида АҚШ делегацияси билан учрашувда билдирилган позицияни такрорлаган. Москва ҳам шундай қилса, Киев сулҳга рози бўлади. Кремль Россия ўт очишни тўхтатиш зарурлигини қўллаб-қувватлашини, бироқ бунгача Украинани ҳарбийлаштириш билан боғлиқ “бир қатор саволларга жавоб бериш” кераклигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ вице-президенти Жеймс Дэвид Вэнс 23 апрель куни Ҳиндистонда журналистлар билан учрашувда агар АҚШ ўз таклифларига ижобий жавоб олмаса, Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда воситачилик қилишдан бош тортиши ҳақида айтган эди.
LiveБарчаси