Украина Трампнинг режасини рад этса, АҚШ музокаралардан чиқади

Олам

image

АҚШ ўз таклифларига ижобий жавоб олмаса, Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда воситачилик қилишдан бош тортади. Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Жеймс Дэвид Вэнс бугун, 23 апрель куни Ҳиндистонда журналистлар билан учрашувда маълум қилди.

“Биз ҳар икки томонга – Россия ва Украинага жуда аниқ таклифни илгари сурдик. Улар “ҳа” дейиши керак ёки АҚШ бу жараёндан чиқиш вақти келди”, деган Вэнс.

Унинг сўзларига кўра, Вашингтон вазиятни ҳам Москва, ҳам Киев нуқтаи назаридан тушунишга, уларни энг кўп нима ташвишга солаётганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. У АҚШнинг таклифини “жуда адолатли” деб атаган ва европаликлар, россияликлар ва украиналикларнинг уни амалга ошириш эҳтимолини оптимистик баҳолаган.

Унинг таъкидлашича, ҳудудий чизиқлар ҳозирнинг ўзидаёқ музлатилиши керак ва шунда узоқ муддатли тинчлик келишуви ҳақида гапириш мумкин бўлади.

Ўтган ҳафта Франция пойтахти Парижда АҚШ расмийлари украиналикларга тинчлик режаси тақдим этган. Ушбу бир бетлик ҳужжат АҚШ Президенти Дональд Трампнинг “сўнгги таклифи” сифатида тақдим этилган. Оқ уй музокаралар тез орада келишувга олиб келмаса, таклифдан воз кечишга тайёрлигини билдирган.

Украина ҳукуматига яқин манбага кўра, Киев бу таклифни Россия фойдасига бирёқлама деб ҳисоблайди. Режа Россия нималар олишини аниқ ва очиқ кўрсатган, лекин Украина оладиган нарсалар фақат умумий ва ноаниқ тарзда келтирилган.

Трамп таклифига кўра, Россия нималарга эришади:

  • АҚШ томонидан Қрим устидан Россия назоратининг ҳуқуқий тан олиниши (“де-юре”).
  • Луганск вилоятининг деярли тўлиқ қисми ва Донецк, Херсон ҳамда Запорожье вилоятларининг босиб олинган қисмларидаги Россия назоратининг амалий тан олиниши (де-факто).
  • Украинанинг НАТОга аъзо бўлмаслиги ваъда қилинади (лекин, у Европа Иттифоқига аъзо бўлиши мумкинлиги эслатиб ўтилган).
  • 2014 йилдан бери Россияга нисбатан жорий этилган санкциялар олиб ташланади.
  • АҚШ билан энергетика ва саноат соҳаларида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади.
  • Украина бу таклифда нималарга эришади:

Европа давлатлари ва айрим ҳамфикр бошқа давлатлар иштирокида мустаҳкам хавфсизлик кафолати. Ҳужжатда тинчликпарварлик амалиёти қандай ишлаши борасида ва АҚШнинг иштироки ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Россия босиб олган Харьков вилоятининг кичик бир қисми қайтарилади. Украина жанубий фронт чизиғи бўйлаб оқиб ўтувчи Днепр дарёсидан тўсиқсиз фойдаланади. Қурилиш ва тиклаш ишлари учун ёрдам ва компенсация. Лекин бу маблағ қаердан олиниши кўрсатилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Дональд Трамп Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг