Россияга қарши тўққизинчи санкциялар пакети тайёрланмоқда

Олам

image

Европа Иттифоқи Украинадаги можаро туфайли Россияга қарши тўққизинчи санкциялар пакети устида фаол ишламоқда. Бу ҳақда бугун, 24 ноябрь куни Еврокомиссия (ЕК) раҳбари Урсула фон дер Ляйен Финляндияда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. 

“Бугун эълон қилишим мумкинки, биз санкцияларнинг тўққизинчи пакети устида тўлиқ тезликда ишлаяпмиз”, дейди у. 

Фон дер Ляйенга кўра, ЕИ Россия иқтисодиётини заифлаштириш учун қаттиқ ҳаракат қилмоқда ва Украина ғалаба қозонмагунча тўхтамайди. 

Россия Украинага нисбатан ҳарбийй босқин бошлаган жорий йилнинг февраль ойидан бери Европа Иттифоқи Россияга қарши саккизта санкция пакетини жорий қилган эди. Охирги санкциялар пакети октябрь ойи бошида тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 ноябрь куни Страсбургда Европа Иттифоқи парламенти Россия Федерациясининг Украинага қарши ҳарбий тажовузи туфайли Россияни терроризмнинг ҳомийси сифатида тан олиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Қарорни 494 нафар депутат қўллаб-қувватлади, 58 нафари қарши, 44 нафари бетараф қолди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг