“Россияга қарши анклавга йўл қўймаймиз”. Путин Самарқанддан дунёга янги сигнал берди

Олам

image

Москва Украинада Россияга қарши анклав яратилишига йўл қўймаслик ва у ердан Россия Федерациясини силкитиб қўймаслик учун “махсус ҳарбий операция”ни бошлаган. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин бугун, 16 сентябрь куни Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича журналистлар саволларига жавоб берар экан сўз очди.  

"Улар (Ғарб давлатлари – таҳр.) ҳар доим мамлакатимизни парчалашга интилган, бу аниқ. Фақат афсусланарлиси шундаки, қайсидир нуқтада Украинадан ушбу мақсадларга эришиш учун фойдаланиш ғояси пайдо бўлган", дейди Россия раҳбари. 

Унинг қайд этишича, воқеаларнинг бундай ривожланишига йўл қўймаслик учун “махсус ҳарбий операция”ни бошланган.  

“Айнан шу учун! АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари шундай аксилроссия анклавини яратиш ва энди Россияни силкитиш, унга бу томондан таҳдид қилишга ҳаракат қилди ва қиляпти”, дея тушунтирди Путин.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирча Россия Украинанинг ўзининг тинч аҳоли пунктларига берган зарбаларига вазминлик билан жавоб бермоқда.

Шунингдек, давлат раҳбари Киевнинг Украина хавфсизлигини кафолатлаш бўйича жорий лойиҳаси билан таниш эмаслигини айтди. 

“Тўғрисини айтсам, улар бу сафар нима таклиф қилаётгани билан таниш эмасман”, дейди Путин.

Путин сўзида давом этаркан, Москва Украина атрофидаги барча ҳаракатларни аслида келишувдан бошлаганини урғулади. 

“Биз аслида шу билан бошладик. Биз Киевнинг амалдаги расмийлари билан музокаралар олиб борганимизда гаплашган эдик ва аслида Истанбулдаги ушбу музокара жараёнини таниқли Истанбул келишуви лойиҳаси билан якунладик, шундан сўнг қўшинлар Киевдан бу келишувни тузиш учун шароит яратиш мақсадида олиб чиқилди”, дейди Президент.  

Шу билан бирга, у, Киев келишув тузиш ўрнига Москва билан ҳар қандай келишувдан бош тортганини таъкидлади.  

"Киев маъмурлари хулоса қилиш ўрнига дарҳол барча келишувлардан воз кечишди, уларни қутига ташладилар, Россия билан ҳеч қандай келишувга интилмасликларини, балки жанг майдонида ғалабага эришишларини эълон қилишди – байроқ қўлларида. Улар ҳозир шунчаки буни қилишга ҳаракат қилмоқдалар. Бу қарши ҳужумни ўтказар эканмиз, келинг, у қандай тугашини кўрамиз”, дейди Россия раҳбари.

Россия раҳбари Киевнинг талаблари доим ўзгариб туришини урғулади. 

“Хавфсизлик кафолатларига келсак, умуман олганда, биз томондан ҳам, НАТОнинг асосий давлатлари, минтақа давлатлари, жумладан Туркиядан ҳам анча қаттиқ кафолатлар талаб қилинган эди. Умуман олганда, биз бунга рози бўлдик. Бироз такомиллаштиришни талаб қиладиган баъзи нарсалар бор эди, лекин улар рози бўлишди ва бу жуда жиддий талаблар эди. Аммо Киев расмийларининг ўзлари буни тўхтатиб қўйишди, улар яна нима билан келишди, мен билмайман, чунки уларнинг ҳар бир масала бўйича позицияси деярли ҳар куни ўзгариб туради. Биз кўришимиз керак”, дейди этди Путин.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

1081

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг