Россияга босим ўтказиш орқали келишувга эришиш мумкин – Зеленский
Олам
−
19 Июль
7153Украина Президенти Владимир Зеленский Россияни музокаралар столига ўтказиши учун бутун дунё унга босим ўтказиши кераклигини айтди. Бу ҳақда “Укринформ”хабар берди.
“Бу барча ҳудудлар куч билан босиб олинади, дегани эмас. Менимча, дипломатиянинг кучи ёрдам бериши мумкин. Жанг майдонида кучсизроқ Россия Украинанинг музокаралар столидаги позициясини мустаҳкамлайди. Россияга босим ўтказиш орқали дипломатик йўл билан музокаралар олиб бориш мумкин”, деди Зеленский.
Шунингдек, Украина раҳбари Ғарб давлатлари ваъда қилган F-16 қирувчи самолётлари ҳалигача Украинага етиб келмаганини айтди.
“18 ой ўтди ва самолётлар ҳали бизга этиб бормади”, деди у.
Шу билан бирга, Зеленский Украинага топширилган нарсалар учун миннатдорлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский жорий йилнинг ноябрь ойида АҚШда бўлиб ўтадиган президентлик сайловидан олдин Россия ҳам Украина масаласи юзасидан тинчлик саммитининг иккинчи қисмида иштирок этиши кераклигини айтганди.
Азизбек Эшмаматов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь