Россияга бораётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Жамият
−
23 Август
27460Россияга бораётган Ўзбекистон фуқароларидан хавфсизлик чоралари талабларини инобатга олган ҳолда ҳаракатланиш сўралди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, сўнгги кунларда Россия Федерацияси аэропортларида мамлакат ҳудудига кириб бораётган фуқаролардан ҳужжатларининг бир неча соатлаб текшириш ҳолатлари кузатилган ва бу ўз навбатида бир қатор муаммоларни юзага келтираётгани бўйича мурожаатлар келиб тушган.
“Россия бўйлаб хавфсизлик чораларининг кучайтирилгани муносабати билан, ушбу давлатга бораётган, мамлакат ҳудудида бўлиб турган ёки мамлакатдан чиқиб кетаётган юртдошларимиздан хавфсизлик чоралари талабларини инобатга олган ҳолда ҳаракатланиши сўралади. Шунингдек, Россия Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали мамлакат ҳудудига кириш учун тақиқ бор ёки йўқлигини текшириб, шундан сўнг Россияга бориш тавсия этилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Курск, Брянск ва Белгород вилоятларида яшовчи ўзбекистонликларга зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни тавсия қилганди.