Россиядан яна мингга яқин ўзбекистонлик олиб келинди

Жамият 3346
image

Бугун, 16 сентябрь куни Россиянинг Самара вилоятидан 938 нафар Ўзбекистон фуқаро махсус поезд рейсида олиб келинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Махус темир йўл рейси Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарори билан “Тошкент–Кинел–Тошкент” йўналишида амалга оширилган.

Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 14 сентябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 938 нафар юртдошларимиз билан “Кинел” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган эди.

Мазкур поезд айни дамда Тошкент Жанубий вокзалига етиб келган. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилди.

Аввалроқ, Самара ва Екатеринбургдан 2 мингга яқин фуқаро поездда қайтарилгани ҳақида хабар берган эди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 82
Рейтинг: 3
t
×