Самарқанд вилояти аҳолисида яна коронавирусга чалинганлар аниқланди
Жамият
−
29 Май 2020
146782020 йил 29 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 20 нафарга ортди 3488 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасидан аниқланган. Шунингдек, шу йилнинг 25 майида Россия, 26 майда эса Қозоғистондан Қўнғирот туманидаги чегара пости орқали мамлакатимиз худудига кириб келган 2 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида тасдиқланган. Коронавирус инфекцияси қайд этилиши билан боғлиқ бўлган бугунги яна 14 ҳолат шу йилнинг 25 майида Екатеринбург -Тошкент йўналишидаги чартер рейс билан юртимиздаги Карантин марказига олиб келинган фуқаролар орасида аниқланди.
Айни пайтда 2728 (+34) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.
Аввал хабар қилганимиздек, тузалганларнинг 5 нафари Қорақалпоғистон Республикаси, 7 нафари Самарқанд вилояти ҳамда 22 нафари Тошкент шаҳридан.
Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 746 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь