Россиядан 220 нафар ўзбекистонлик талаба олиб келинди

Жамият 4986
image

Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг Россия университетларида таҳсил олаётган 220 нафар талабалари Москвадан Тошкентга чартер рейс билан олиб келинди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хабар берди.

Олиб келинган барча талабалар Тошкент темир йўл муҳандислари институти талабалар турар жойида карантинга олинди. Таъкидланишича, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан карантин даврида талабалар учун барча зарур маиший шароитлар яратиб берилган. Уч маҳал иссиқ овқат, онлайн тарзда ўқишни давом эттираётган талабалар учун юқори тезликдаги интернет хизмати мавжуд. 14 кунлик карантин давридан сўнг барча талабалар уйларига юборилади.

Шунингдек, яқин кунларда Шимолий Кавказ кон-металлургия институтида таҳсил олаётган яна 102 нафар талабанинг Ватанга қайтаришни ташкил этиш режалаштирилган.

Аввалроқ, Россиянинг Волгоград вилоятида 10 нафар ўзбекистонлик талаба коронавирусга чалингани ҳақида хабар берган эдик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 168
Рейтинг: 2.9
t
×