Россиядаги порох заводида портлаш юз берди
Олам
−
20 Июнь 2023
8323Россиянинг Тамбов вилоятидаги порох заводида содир бўлган портлаш оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар берди.
Рус нашрларининг маълум қилишича, Тамбов вилоятининг Котовск шаҳридаги порох заводининг 3-сонли цехида бугун, 20 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 14:00 да портлаш содир бўлган. Шундан сўнг заводда ёнғин чиққан. Мазкур хабар Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ҳам тасдиқланган.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар сони 16 кишига етган, улардан тўрт нафари ҳалок бўлган. Бошқа манбалар эса қурбонлар сони 5 киши эканини ёзмоқда.
Вилоят губернаторининг айтишича, портлаш инсон омили сабаб юзага келган. Ҳолат теракт сифатида баҳоланмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШдаги ягона порох заводи портлаб кетганди.
LiveБарчаси