Россиядаги намойишлар МДҲдаги вазиятни беқарорлаштириш учун уюштирилганми?

Олам 5868
image

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги аъзолари ўсиб бораётган ташқи сиёсий ва иқтисодий босимга қарши бирлашиши керак. МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев бугун, 28 январь куни журналистлар билан учрашувда шундай фикрни илгари сурди.

“Яқинда, 23 январь куни Россия Федерациясида бўлиб ўтган намойишлар ҳамдўстлик давлатларидаги сиёсий вазиятни беқарорлаштириш учун олдиндан режалаштирилган ва мувофиқлаштирилган омилдан дарак беради. 

Санкциялар нафақат иқтисодий зарар етказиш, балки сиёсий муҳитни беқарорлаштириш учун йўналтирилган. Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам бунга йўл қўймаслигимиз керак”, дейди МДҲ Ижроия қўмитаси раҳбари Сергей Лебедев.

Лебедевга кўра, ортиб бораётган ташқи босимларга қарши туриш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш МДҲнинг амалдаги раиси – Беларусга алоҳида масъулият юклайди. 

Лебедев МДҲ доирасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида тўхталиб ўтди. 

“Иқтисодий ҳамкорлик, айниқса, Беларусь Республикаси, Россия Федерацияси ва бошқа ҳамдўстлик давлатларига таъсир кўрсатадиган санкциялар сиёсати даврида долзарбдир”, дейди Лебедев. 

Сиёсатчининг таъкидлашича, эҳтиётсизлик билан айтилган биргина сўз Ғарбнинг дарҳол ҳамдўстлик давлатларига босим қилишига олиб келади. Ушбу санкциялар босимга қарши туриш учун ҳамдўстлик кучларини бирлаштиришга ундайди.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 187
Рейтинг: 2.9
t
×