Россиядаги мигрантлар ётоқхонасида инфекция тарқалди

Олам

image

Россиянинг Москва шаҳрида жойлашган “Кутузов” мигрантлар ётоқхонасида менингококк инфекцияси тарқалди. Бу ҳақда “Mash” хабар берди.

Маълум қилинишича, мигрантлар менингококка қарши “ Menactra” вакцинаси билан эмланган. Баъзи одамлар инъекциядан кейин бош оғриғи ва иситмани бошдан кечирган.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг беш нафар фуқароси, шунингдек, Тожикистоннинг бир нафар фуқароси шифохонага ётқизилган.

Маълумот учун, менингококк инфекцияси Neisseria meningitidis бактерияси келтириб чиқарадиган юқумли касалликлар гуруҳи бўлиб, асаб тизими, юрак, ўпка , жигар, бўғимлар, тери ва шиллиқ пардаларга таъсир қилиши мумкин.

Касаллик ўзини асемптоматик ташиш, шунингдек, марказий асаб тизимининг ўлимга олиб келадиган шикастланиши, оғир умумий юқумли интоксикация (юқори ҳарорат, кўнгил айниши, умумий заифлик ва бошқалар), ўткир назофарингит, менингит, энцефалит ва геморрагик тошма сифатида намоён бўлиши мумкин. Вакциналар ёрдамида касалликнинг олдини олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 31 январь куни эрталаб Москванинг шимоли-ғарбидаги ётоқхона жойлашган бинода кучли ёнғин содир бўлганди. Ёнғин Тушинская метро бекатидан унча узоқ бўлмаган Сходненский тор кўчасидаги икки қаватли узун маъмурий бинода қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрантлар ётоқхонаси менингококк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг