Россиядаги бетон заводда ўзбекистонликлар мажбуран ишлатилди
Олам
−
06 Декабрь 2024 8281 1 дақиқа
Россиянинг Красноярск шаҳрида 3 нафар ўзбекистонлик мигрант мажбурий тарзда меҳнатга жалб этилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, Бош консулхона, Миграция агентлигининг Новосибирск шаҳридаги ваколатхонаси ҳамда Красноярск ўлкасидаги ўзбек ватандош диаспора ташкилоти ҳамкорлигида Красноярск шаҳридаги бетон заводнинг бирида мажбурий тарзда меҳнатга жалб этилган 3 нафар Ўзбекистон фуқаролари, хусусан, 22 ёшли Ж.К., 25 ёшли Т.А. ва 19 ёшли Х.А. билан алоқа ўрнатилган.
Мазкур фуқаролар қонуний ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида полиция бўлимига аризаларни тақдим этган.
“Ушбу ҳолат Бош консулхона назоратига олиниб, РФ ваколатли идоралари билан тегишли ишлар олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь