Россиядаги аэропортда ўзбекистонлик эркак бошқа бир йўловчига пичоқ билан ҳужум қилди (видео)

Олам

image

Россиянинг Красноярск шаҳри аэропортида 40 ёшли Ўзбекистон фуқароси тўсатдан бошқа эркакка пичоқ билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Сибир транспорт полицияси хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Красноярск аэропорти мажмуасининг биринчи қаватида 40 ёшли гумонланувчи тўсатдан 39 ёшли жабрланувчига бир неча бор пичоқ билан зарба берган. Воқеа жойига бир неча сония ичида етиб келган икки гувоҳ ва транспорт полицияси ходимлари эркакни қўлга олган. 

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, аввалига у тажовузкорлик кўрсатмаган, кейин бирданига 39 ёшли эркакнинг олдига югуриб бориб, унга бир неча марта зарба берган. Жабрланувчи ҳозирда орқа ва қулоғидан оғир жароҳатлар олиб, шифохонага ётқизилган. У гумонланувчини танимаслигини айтган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан одам ўлдиришга уриниш бўйича жиноий иш очилган. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа сабабини ўрганмоқда. Ҳужум пайтида у маст бўлган деган версия мавжуд. Қўлга олиш чоғида у қаршилик кўрсатмай, қуролни полга улоқтирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санкт-Петербургда Россияда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонлик 21 ёшли йигит 25 ёшли қизни зўрлашда гумонланаётгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Красноярск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг