Россияда йирик ҳарбий самолёт қулаб тушди
Олам
−
09 Декабрь 9040 1 дақиқа
Бугун, 9 декабрь куни Россиянинг Иваново вилоятида Ан-22 самолёти қулаб тушди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Иваново вилоятида таъмирдан кейинги айланиб учиш вақтида Ан-22 ҳарбий-транспорт самолёти ҳалокатга учради. Самолёт одамлар яшамайдиган ҳудудга қулаган”, дейилади расмий хабарда.
Ҳодиса жойига қидирув-қутқарув гуруҳи ва Ҳарбий-ҳаво кучлари комиссияси учиб кетган. Улар воқеа сабабларини ҳамда бортдаги экипажнинг тақдирини аниқлайди.
“Shot” Telegram-канали маълумотига кўра, самолёт парчаланиб кетган. Бортда етти киши бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия таркибидаги Карелия Республикасида Су-30 ҳарбий самолёти ўқув парвози вақтида қулаб тушганди. Ҳодиса оқибатида экипаж аъзоларининг ҳеч бири тирик қолмаган.
Live
Барчаси