Россияда яна бир гуруҳ ўзбекистонликлар муштлашди (видео)

3-саҳифа

image

Россиянинг Краснодар шаҳрида 50 нафардан ортиқ ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари иштирокида муштлашув юз берди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Қайд этилишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 25 ноябрь куни Краснодар шаҳрида жойлашган “Точно” корхонасининг қурилиш объектида юз берган. Унда корхонага тегишли бўлган қурилиш кранидан фойдаланиш масаласида ўзаро келишмовчилик оқибатида ушбу объект ишчиси бўлган 50 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси ўзаро жанжаллашган. 

“Ҳозирги вақтда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерацияси ваколатхонаси ходимлари томонидан корхона раҳбарияти ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда томонларни ўзаро келиштирган ҳолда жавобгарликка тортмасдан ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда”, дейилади агентлик хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия пойтахти Москва шаҳридаги қурилишда ишлаётган ўзбекистонликлар ошхонадаги навбат сабаб оммавий муштлашгани ҳақида хабар берган эдик. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия жанжал ўзбекистонлик муштлашув миграция агентлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг