Россияда ўзбекистонликлар ЙТҲга учради. 1 киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
17 Апрель 4917 2 дақиқа
Россиянинг Саратов вилояти Дергачевский тумани “Дергачи” аҳоли пункти яқинида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 1 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 16 апрель куни соат 01:10 да Саратов вилоятининг “Тамбов-Пенза-Саратов-Пристанное-Ершов-Озинки” трассасининг 519 км Дергачевский тумани “Дергачи” аҳоли пункти яқинида Lada Largus русумли автомашинада бўлган Ўзбекистон фуқаролари ва А298 трассада турган юк автоулови иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Саратов вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, Lada Largus йўловчиларидан бири – 1987 йилда туғилган эркак ҳалок бўлган. Ҳайдовчи (1968 йилда туғилган эркак) ҳамда қолган йўловчилар – 2005 ва 1991 йилларда туғилган эркаклар, 1980 ва 2002 йилларда туғилган аёллар турли даражадаги тан жароҳатлари олган ва шифохонага ётқизилган.
Билдирилишича, ушбу ҳолат юзасидан Қозон шаҳридаги Бош консулхона томонидан ҳолат назоратга олинган. Саратов вилоятининг ваколатли ва мутасадди идоралари билан алоқа ўрнатилиб, вафот этган фуқаронинг жасадини Ўзбекистонга қайтариш ишлари билан боғлиқ жараёнлар бошланган ва жабрланганларга тиббий муолажа кўрсатилмоқда.
Мазкур масала бўйича Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси вакиллари билан қуйидаги телефон рақамлари орқали боғланиш мумкин:
-
+7-843 526-55-63;
-
+7-843 526-55-64;
-
+7-843 526-55-65;
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида ҳам Россиянинг Пермь ўлкаси Оса туманида Lada Largus русумли автомашинада бўлган Ўзбекистон фуқаролари ва SIMAZ автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиши оқибатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган эди.
Live
Барчаси