Россияда Ўзбекистонликлар кетаётган микроавтобус юк машинаси билан тўқнашди
Олам
−
04 Июнь 2019
5051Россиянинг Пенза вилоятида ўзбекистонликлар кетаётган микроавтобус юк машинаси билан тўқнашди. Натижада бир киши ҳалок бўлди, саккиз нафари жароҳатланди.
Йўл-транспорт ҳодисаси бугун, 4 июнь куни “Урал” М-5 йўлининг 754-километрида содир бўлган. ГАЗель юк машинаси қарама-қарши тарафга чиқиб кетган ва Hyundai микроавтобусига урилган.
Юк машинаси ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган, унинг бир йўловчиси, шунингдек, Hyundai ҳайдовчиси ва йўловчилари жабрланган. Уларни Кузнец туманлараро шифохонасига олиб боришган. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Татьяна Манухина хабар берган.
“Бири қурбон бўлган. Саккиз жабрланувчи, уларнинг аҳволи турли даражада оғирликда. Янада аниқроқ маълумотни Кузнец туманлараро шифохонасида беришади”, деган Манухина.
ИИВнинг минтақа бўйича бошқармаси матбуот хизмати хабар беришича, автобус мунтазам йўналишли бўлмаган. Сўнгги маълумотларга кўра, унда Ўзбекистон фуқаролари кетаётган бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь