Россияда ўзбекистонлик селфи тушаман деб сувда чўкиб кетди
3-саҳифа
−
15 Июль
8780Россияда ўзбекистонлик селфи тушаман деб сувда чўкиб кетди. Бу ҳақда “78.ru” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, 12 июль куни соат 21:00 атрофида 55 ёшли Ўзбекистон фуқароси Волхов дарёси қирғоғида спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўзини уяли телефон камераси билан суратга олган ва қоқилиб, дарёга тушиб, чўкиб кетган.
Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар марҳумни қирғоққа олиб чиқиб, полиция ходимларига топширган. Ўтказилган текширув натижаларига кўра, марҳумнинг танасидан зўравонлик излари топилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Иркутск вилоятида икки нафар Ўзбекистон фуқароси чўкиб кетганди.
LiveБарчаси