Россияда ўзбекистонлик икки ноқонуний мигрант 12 ёшли қизга шилқимлик қилди
3-саҳифа
−
10 Июль 2023
8460Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик икки ноқонуний мигрант 12 ёшли қизга тажовуз қилди. Бу ҳақда “Фонтанка” хабар берди.
Маълумотларга кўра, воқеа жорий йилнинг 9 июль куни маҳаллий вақт билан соат 19:30 да содир бўлган. Мактаб ўқувчиси Юқори Суздал кўлида ишлаётган қутқарувчининг олдига югуриб келиб, унга нотаниш одамлар таҳдид қилаётганини айтган. Қутқарувчи полицияга мурожаат қилган ва гумонланувчилар қўлга олинган.
Аниқланишича, қизга тегажоғлиқ қилган 19 ёшли икки ўзбекистонлик Россияга ноқонуний тарзда келган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан уларга нисбатан миграция қонунчилигининг бузилиши бўйича баённома расмийлаштирилган.
Қизнинг онаси унга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани юзасидан ариза берган. Ҳозирда жиноий иш қўзғатиш масаласи муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда ўзбекистонлик эркак 10 яшар қизни зўрлашда айбланганди. Шунингдек, яна бир Ўзбекистон фуқароси 15 ёшли вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилгани маълум бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь