Россияда ўзбекистонлик эркак қурилиш майдончасидан йиқилиб, вафот этди
3-саҳифа
−
25 Июнь 2024 9684 1 дақиқа
Санкт-Петербургнинг Невский туманида монтаж ишлари пайтида ўзбекистонлик қурувчи ўн метр баландликдан қулаб тушди ва олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда “Neva Today” хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 21 июнь куни соат 13:30 да содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, монтаж ишлари олиб борилаётган вақтда 36 ёшли ўзбекистонлик 10 метр баландликдан йиқилиб, олган жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
Полиция мазкур ҳолат юзасидан қурилиш ёки бошқа ишларни бажаришда хавфсизлик қоидаларини бузганлик юзасидан жиноят иши қўзғатиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда хавфсизлик кучлари ўзбекистонлик 45 нафар меҳнат мигрантини қўлга олганди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь