Россияда ўзбекистонлик эркак аянчли ҳалок бўлди

Олам

image

Россиянинг Петербург шаҳридаги Красносельск туманида қурилишда ишловчи Ўзбекистон фуқароси бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди. Бу ҳақда рус нашрлари хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, 22 январь куни соат 16:45 атрофида полициянинг навбатчи бўлимга Авангардная кўчаси, 14-уйда жойлашган 1-болалар шифохонаси орқасидаги қурилиш объектида ишчини тупроқ босиб қолгани ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига етиб келган отряд ариқда тупроқ ташиш билан шуғулланувчи корхонада ёрдамчи ишчи бўлиб ишлаган 36 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг қонга беланиб ётган жасадини аниқлаган. Ҳозирда ҳолат текширилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант

Баҳолаганлар

1425

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг