Россияда ўзбекистонлик 55 яшар муҳожир 9-синф ўқувчисини зўрлаганликда айбланмоқда

3-саҳифа

image

Санкт-Петербургда полиция вояга етмаган мактаб ўқувчисини зўрлаганликда гумон қилиб, 55 ёшли муҳожирни қўлга олди. Бу ҳақда ТАСС агентлигига Россия Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берган. 

“Полиция ходимлари “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилган 2007 йилда туғилган қиз бир ойча аввал танишув сайтида номаълум эркак билан учрашганини аниқлади. Қисқа суҳбатдан сўнг у 24 июль куни соат 14:00 дан 16:30 гача Съезжинская кўчасидаги меҳмонхонада учрашиш таклифига рози бўлган, бу шахс вояга етмаган қизга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этган”, дейди матбуот хизмати. 

Гривцов кўчасидаги 26-уй ҳудудида тезкор ходимлар томонидан яқин хориж давлатларидан бирининг муқаддам бир неча марта судланган 55 ёшли фуқароси жиноят содир этганликда гумонланиб, қўлга олинган. 

Аниқлик киритилишича, қўлга олинган шахс Ўзбекистон фуқаросидир. У Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 131-моддаси 3-қисми (зўрлаш) билан жавобгарликка тортилган. 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа ҳақида шифокорлардан хабар топган – жабрланувчи, шаҳар мактабларидан бирининг 9-синф ўқувчиси аввалроқ ишонч телефони орқали уларга мурожаат қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг