Россияда ўзбекистонлик ҳайдовчи йўловчини бир зарба билан ўлдириб қўйди

3-саҳифа

image

Россияда ўзбекистонлик такси ҳайдовчиси йўловчини бир зарба билан уриб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Россиянинг қатор оммавий ахборот воситалари ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига таяниб хабар берди.

Аниқланишича, воқеа шу йилнинг 23 июль куни тахминан соат 18:00 да, Ленинград вилояти Мурино шаҳрида жойлашган Воронцовский бульварида содир бўлган.

Маълум қилинишича, ўзбекистонлик 23 ёшли такси ҳайдовчиси ва унинг 42 ёшли мижози ўртасида жанжал келиб чиққан. Оғзаки тортишув тезда муштлашувга айланиб кетган ва йўловчи асфальтга йиқилиб, вафот этган.
Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўзбекистонликни қўлга олиб, махсус тергов изоляторига жойлаштирган. Текширув материаллари Всеволожск Тергов қўмитасининг суриштирув бўлимига топширилган. Ҳозирда жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.

Тахминларга кўра, эркак боши билан асфальтга урилиши оқибатида ҳалок бўлган. Жанжал сабаблари аниқланмаган бўлсада, воқеанинг бошқа тафсилотлари ҳам айтилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввплроқ Санкт-Петербургда полиция вояга етмаган мактаб ўқувчисини зўрлаганликда гумон қилиб, 55 ёшли ўзбекистонлик муҳожирни қўлга олганди


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонлик Россияқотиллик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made