Россияда Украинага маълумот сотишда айбланган аёл қамалди
Олам
−
12 Октябрь 2024 7821 1 дақиқа
Кеча, 11 октябрь куни Россиянинг Свердловск вилоят суди давлатга хиёнат қилишда айбланаётган Виктория Мухаметовани 12 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Тергов маълумотларига кўра, Уралвагон заводи ходими Виктория ва унинг эри Данил Мухаметов Украина махсус хизматига Россия армиясига зарар етказиши мумкин бўлган ҳарбий маълумотларни бергани ва Викториянинг ўзи техник чизмаларни Украинага 100 минг рубль эвазига сотганини тан олган.
Данил Мухаметовга нисбатан алоҳида суд иши очилди. Бу ишни кўриб чиқиш судья Андрей Минеевга топширилди.
Маълумот учун, Уралвагон заводи Россиянинг қурол экспорти бозоридаги муҳим марказлардан бири саналади.
Эслатиб ўтамиз, судья Андрей Минеев 2023 йил март ойида Уралвагонзавод фаолияти тўғрисида махфий маълумотларни тўплашда ва жосусликда гумон қилиниб ҳибсга олинган The Wall Street Journal журналисти Эван Гершковични 16 йилга озодликдан маҳрум қилганди.
Марям Чориева
Live
Барчаси