Россияда ўқувчи ўзбекистонлик талабалар мамлакатга киритиладими? Элчихона баёнот берди

Жамият

image

Россия Федерацияси Таълим ва илм-фан вазирининг буйруғи билан бугун, 8 февралдан бошлаб ушбу вазирлик ҳузуридаги олий ўқув юртларида кундузги ўқиш жараёни бошланяпти. Шу сабабдан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.

“Оммавий ахборот воситаларида Россия томонининг анъанавий ўқиш шаклини бошлаш тўғрисида хабарлар тарқалгандан сўнг Россияга қайтиш истагида бўлган ўзбекистонлик талабаларнинг турли сохта ҳужжатлар, шу жумладан, чегарани кесиб ўтишда ёрдам бериш учун РФ олий ўқув юртлари номидан сохта таклиф хатлари тайёрлашга ихтисослашган шубҳали шахсларга мурожаат қилиш ҳолатлари учрамоқда.

Бундан ташқари, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда Ўзбекистондан Россияга чартер рейсига талабалар рўйхати тузилаётгани ҳақидаги маълумотлар тарқалмоқдаки, бу Россия Ҳукуматининг 2020 йил 16 мартдаги 635-р-сонли “Россия Федерациясига хорижий фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахслар киришини вақтинча чеклаш ҳамда визалар ва таклифларни расмийлаштиришни вақтинча тўхтатиш ҳақида”ги қарори талабларига зид. Ҳозирги вақтда Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Россия Федерацияси ҳудудига тўсқинликларсиз кириш ҳуқуқига эга фуқаролар таснифига кирмайди”, дейилади баёнотда.

Шу сабабдан Россия халқаро аэропортларига чартер рейслари билан келган Ўзбекистон фуқаролари чегарани кесиб ўтишда ва тасдиқловчи ҳужжатлар юзасидан муаммрларга дуч келишлари мумкин.

“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, шубҳали шахсларнинг таъсирига тушиб қолмаслик ва алданиб қолмаслик, Россия ҳудудига киришда рад жавоби олмаслик учун ҳамда чартер рейслари ташкилотчилари ва авиаташувчилар била суд жараёнларининг олдини олиш мақсадида, олий ўқув юртлари халқаро бўлимлари билан доимий равишда алоқада бўлиб туриш ва чегаралар очилгунга қадар масофавий таълимни давом эттириш сўралади”, дея талабаларга мурожаат қилган элчихона.

Қайд этилишича таълимни давом эттириш учун Россияга келиш имконияти ҳақидаги ахборотлар тезкор равишда элчихонаниниг расмий саҳифаларида жойлаштириб борилади:

Call-markaz: +7-499 230-00-76, +7-499 238-36-20

Веб-сайт: www.uzembassy.ru


Мақола муаллифи

Теглар

талаба элчихона

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг