Россияда ўқувчи қизни зўрламоқчи бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди
Олам
−
05 Январь
9278Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 16 ёшли ўқувчи қизни зўрламоқчи бўлган 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда “Фонтанка” нашри хабар берди.
Нашрга кўра, Ўзбекистон фуқаросининг иши Куйбишевский тумани судида кўриб чиқиляпти. Маълумотларга кўра, воқеа Янги йилда – 2024 йил 1 январга ўтар кечаси Санкт-Петербург шаҳри марказида содир бўлган.
Ўзбекистонлик мигрант 16 ёшли қизни Звенигородская кўчасидаги 16-уйнинг зинапоясида учратиб қолган. Терговчиларнинг сўзларига кўра, аввалига у қизни бўғиб ўлдирмоқчи бўлган, кейин унинг кийимларини йиртиб ташлаган. Қиз эса унга қаршилик кўрсатиб, қочишга муваффақ бўлган.
Шундан сўнг, эркак 2 январь куни ҳибсга олинган. Марказий округ тергов қўмитаси ўзбекистонликни вояга етмаган қизни зўрлашга уриниш ва унга нисбатан жинсий тажовуз қилишда айбламоқда.
Маълумот учун, Россияда педофиллар умрбод қамалади. Мамлакат Президенти Владимир Путин 2022 йилда рецидивист педофилларга умрбод қамоқ жазосини тайинлашни назарда тутувчи қонунни имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси 11 ёшли қизга тегажоғлик қилишда гумонланиб, ҳибсга олинганди.
LiveБарчаси