Россияда ўзбекистонлик йигит 11 ёшли қизга жинсий тажовуз қилишда айбланмоқда

3-саҳифа

image

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси 11 ёшли қизга тегажоғлик қилишда гумонланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Fontanka.ru” хабар берди

Маълум қилинишича, ҳолат кеча, 14 ноябрь куни соат 07:30 лар атрофида Василевский оролидаги мактабга яқин ҳудудда содир бўлган. Жабрланувчи қизнинг сўзларига кўра, йигит унинг жинсий аъзоларига тегиниб, қучоқлаган ва юзидан ўпган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари қиз тасвирлаган кўринишга мос келадиган йигитни ўша куниёқ қўлга олган. Аниқланишича, у федерал қидирувдаги 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиққан.  

Тергов маълумотларига кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Магадан вилоятида 37 ёшли ўзбекистонлик эркак 18 ёшли қизни зўрлашда гумон қилиниб, ҳибсга олинган эди. Шунингдек, Санкт-Петербург шаҳрида йўловчига нисбатан зўравонлик қилишда гумонланган 27 ёшли ўзбекистонлик такси ҳайдовчиси ҳибсга олинган эди

Бундан ташқари, Санкт-Петербургда ноқонуний яшаб юрган ўзбекистонлик икки мигрант 12 ёшли қизга тажовуз қилгани ҳақида хабар берилганди


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон ўзбекистонлик тажовуз тегажоғлик Василевский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг