Энди Россияда педофиллар умрбод қамалади
Олам
−
29 Январь 2022
18377Россия Президенти Владимир Путин рецидивист педофилларга умрбод қамоқ жазосини тайинлашни назарда тутувчи қонунни имзолади. Ҳужжат ҳуқуқий ахборотнинг расмий интернет порталида эълон қилинган.
Энди умрбод қамоқ жазоси қуйидагиларга нисбатан қўлланилади:
• 18 ёшгача (илгари 14 ёшгача) болаларга зўравонлик қилган рецидивист педофиллар;
• жабрланувчилар икки ёки ундан ортиқ бола бўлган ҳолатлар;
• бошқа оғир ёки ўта оғир жиноят содир этиш билан боғлиқ бўлган ҳолатлар.
Таъкидланишича, Россия Жиноят кодексининг 131 (“Зўрлаш”) ва 132 (“Жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари”) моддаларига тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Ушбу жиноятларни дастлабки тергов қилиш Тергов қўмитаси ходимларининг ваколатига киради.
LiveБарчаси