Россияда уч ўзбекистонлик телеканал ходимасига ҳужум қилишда айбланмоқда

Олам

image

Ўзбекистонлик уч нафар ўзбекистонлик “Матч ТВ” телеканали ходимига ҳужум қилганликда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Қайд этилишича, 6 июль куни соат тахминан 02:30 да Москвадаги “Останкино” яқинида уч эркак муҳожир телеканал ходимига ҳужум қилган. Телеканал ходими ишдан қайтаётган бўлган.

Жабрланувчининг ўзи воқеа ҳақида полицияга хабар берган. Гумонланувчилар қўлга олинган. Улар ўзбекистонлик 22, 24 ва 25 ёшли фуқаролар бўлиб чиққан.

Терговчилар томонидан “Бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган зўравонлик” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчиларга 10 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

“Матч ТВ” вакиллари телеканал воқеадан хабардор эканлигини маълум қилди ва телевидение ходими билан содир бўлган воқеа тафсилотларини ошкор этмай бўлмаслигини билдирди. Канал маъмурияти, агар керак бўлса, ҳуқуқ-тартибот идораларига мазкур иш бўйича ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Москва Матч ТВ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг