Россияда уч ўзбекистонлик қўлга олинди

Олам

image

Россиянинг Мордовия Республикаси ҳудудида жойлашган Ковилкино шаҳрида ички ишлар ходимлари керакли ҳужжатларсиз қурилиш объектида ишлаётган уч нафар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда “Stolica” хабар берди.

Маълум қилинишича, ушланган мигрантларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилган. Улар жами 9000 рубль (1 миллион 433 минг 595 сўм) миқдорида жаримага тортилиб, хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган. Уларга шунингдек, Россиядан маъмурий равишда чиқариб юбориш жазоси тайинланган.

Маълумот учун, Россия қонунчилигига мувофиқ чет эл ишчи кучидан ноқонуний фойдаланганлик учун мансабдор шахсларга 70 минг рублгача (11 миллион 179 минг 108 сўм), юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун ҳар бир ноқонуний ишлаган чет эллик ишчи учун 1 миллион рублгача (159 миллион 701 минг 554 сўм) жарималар қўлланилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда яшаш учун рухсатномаси бекор қилинган 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси расмий равишда у ердан депортация қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрант Мордовия Ковилкино

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг