Россияда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият
−
13 май 2025 3180 1 дақиқа
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ва вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бола Россия Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамроҳлигида олиб келинган.
Вояга етмаган фуқаро Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига вақтинча жойлаштирилган. Болани ота тарафдаги оиласи кутиб олган.
“Вояга етмаган фуқаро учун ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари унинг доимий яшаш жойида давом эттирилади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, шу кунга қадар жами 54 нафар вояга етмаган фуқаро турли мамлакатлардан Ўзбекистонга қайтарилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ҳудудида бахтсиз ҳодиса туфайли онасидан маҳрум бўлган қиз Ўзбекистонга қайтарилган эди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август