Бугун, 28 декабрь куни Россиянинг Уфа шаҳридан оғир аҳволда қолган 6 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Агентлик маълумотига кўра, Халқаро миграция ташкилоти билан ҳамкорликда Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасининг турли ҳудудларида мураккаб молиявий-ижтимоий ҳолатга тушиб қолган кўплаб фуқароларимиз чартер рейслар орқали мамлакатга олиб келинмоқда.
Аввалроқ, Санкт-Петербургдан ҳам 9 нафар оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик олиб келингани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, бундан буён Россияда ишлаш ниятида бўлган Ўзбекистон фуқаролари коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинаси билан эмланиши талаб қилинади.