Россияда оғир аҳволда қолган 100 дан ортиқ ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилади
Жамият
−
18 Август 2025 4554 2 дақиқа
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга олиб келинади. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур инсонпарварлик кўмаги Ўзбекистонда жорий йил 30 июлдан 30 августгача эълон қилинган “Ватанга қайтариш” лойиҳаси доирасида мамлакатнинг Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги ваколатхонаси кўмагида амалга ошириляпти.
Акция доирасида Санкт-Петербург шаҳрида оғир ҳаётий вазиятда бўлган 100 дан ортиқ фуқароларга Ўзбекистонга қайтиш сертификатлари ва авиачипталар тақдим этилган. Улар бугун, 18 август куни Ўзбекистонга кузатиб қўйилади.
Бундан ташқари, 33 нафар фуқаро, жумладан, хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлган ва оғир моддий аҳволда қолган ўзбекистонликларга моддий ёрдам кўрсатилган.
Маълумот учун, 30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Бандлик вазирлиги, Миграция агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 30 июлидан 30 августигача “Ватанга қайтариш” номли хайрия акцияси ўтказилмоқда. Акция доирасида хорижий давлатларда мушкул аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга қайтариш ва уларни самарали реинтеграция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Биринчи навбатда, Туркия, Россия, Қозоғистон, БАА, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, АҚШ ва Жанубий Кореядаги депортация марказларида сақланаётган аёллар ва болалар Ўзбекистонга олиб келинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги ваколатхонаси ҳамкорлигида Россиянинг Иркутск шаҳрида танг аҳволда қолган она ва унинг вояга етмаган фарзандининг Ўзбекистонга етиб олишига амалий ёрдам кўрсатилганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025