Россияда мигрантларга оила қуриш ва ажрашиш тақиқланади
Олам
−
19 Сентябрь
8812Россия ҳозирда мамлакатда ноқонуний бўлиб турган хорижликларнинг реестрини тузмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой “Коммерсанть” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Горовойнинг сўзларига кўра, бу реестрга киритилганидан кейин мигрантлар транспорт воситаларини бошқариш, банк хизматларидан фойдаланиш, мулкни рўйхатга олиш, никоҳ тузиш ва бекор қилиш, болаларни боғча ва мактабларга рўйхатдан ўтказиш имконидан фойдалана олмайди.
Вазир ўринбосари мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасидаги асосий вазифалар қаторида юқорида қайд этилган хизматларни кўрсатувчи ташкилотлар билан идоралараро электрон ҳамкорлик қилинишини белгилаб берган.
Қайд этилишича, Ички ишлар вазири ўринбосари Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги ва ички ишлар органларининг техник хизматларидан ҳам умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Москва вилоятида 2025 йилнинг январидан бошлаб хорижликларнинг спорт, маданият, ҳордиқ чиқариш, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида патент бўйича ишлаши тақиқланиши хабар қилинган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь