Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар сони ортаётгани айтилди

Олам

image

Россияда мигрантлар томонидан содир этилган жиноятлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,3 фоизга ортган. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлигининг статистика маълумотларига таяниб ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, 2023 йилнинг олти ойи давомида Россия ҳудудида муҳожирлар томонидан 22 мингдан ортиқ жиноят содир этилган. Бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 6,3 фоизга кўп демакдир.

“Россия Федерацияси ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан 22,4 мингта жиноят содир этилган.  Бу 2022 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 6,3 фоизга кўп”, дейилади манбада.

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг фуқаролари томонидан 18,4 мингта жиноят содир этилган. Бу миқдор эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,5 фоизга кўплиги айтилган.

Аммо  хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан содир этилган жиноятлар сони камаяётгани келтирилган. 

“2023 йилнинг 6 ойида 6,9 мингта жиноят содир этилган. Бу эса 2022 йилнинг мос давридагидан 14,2 фоизга кам”, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Москва шаҳридаги тарихий масжид ёнида Россиянинг бир қатор ҳудудларидаги масжидларда ноқонуний мигрантларни аниқлаш мақсадида ўтказилган рейдлар ва уларда ибодат маросимларига халал берилишига қарши стихияли намойишлар бўлиб ўтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия жиноят мигрантлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг