Россияда мигрантлар мақомини қонунийлаштириши учун муддат узайтирилди
Олам
−
29 Апрель
3923Россия Президенти Владимир Путин хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Россиядаги мақомини тартибга солиш ёки мамлакатни тарк этиш муддатини жорий йил 10 сентябрга қадар узайтирди. Бу ҳақдаги Президент фармони норматив ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинди.
Бунгача Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Қувончбек Боконтаев билан Россия Президенти ҳузуридаги Минтақалараро ва хорижий мамлакатлар билан маданий алоқалар бошқармаси раҳбари Игорь Маслов ўртасидаги учрашувдан сўнг, Россияда ноқонуний бўлган хорижий фуқароларга ўз мақомини тартибга солиш муддати узайтирилиши ҳақида маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабрда имзоланган ҳужжатга биноан мигрантлар жорий йил 30 апрелгача ҳуқуқий мақомини тартибга солиши керак эди. Бу ҳужжат Россияда миграция сиёсатининг 2024 йил баҳоридан бошлаб қатъийлаштирилиши оқибатида қабул қилинганди.
LiveБарчаси