Мигрантлар диққатига: Россияда рус тили ва тарихдан имтиҳон топшириш тартиби ўзгарди

World

image

Россияда яшаш ва ишлаш истагида бўлган муҳожирлар учун рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳон топширишнинг янги қоидалари ўрнатилади. Имтиҳонларнинг мураккаблик даражаси эса чет эл фуқаросининг мамлакатда бўлиш мақсадига боғлиқ бўлади. 

Ушбу тартиб Дума томонидан қабул қилинган ҳукумат қонунида белгиланган

Таъкидланишича, ҳозирги вақтда Россиянинг ҳудудий бошқаруви ушбу имтиҳонни ўтказувчи таълим муассасалари рўйхатини ҳамда имтиҳонни ўтказиш тартиби ва шаклини белгилаш ҳуқуқига эга. 

Янги қонунга мувофиқ, имтиҳонлар расмий рўйхатга киритилган таълим муассасалари томонидан ўтказилиб, тегишли сертификат берилади.

Шу билан бирга, сертификатнинг амал қилиш муддати уни олиш мақсадига боғлиқ бўлади. Масалан, вақтинчалик яшаш ёки ишлаш учун рухсатнома олиш истагидаги чет эл фуқароларига сертификат уч йил муддатга берилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан 180 кун ёки 6 ой ўтгач кучга киради.


Rate Count

436

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic