Россияда антирекорд қайд этилди. Кунлик касалланганлар 27 мингдан ошди

Олам

image

Ўтган кеча-кундузда Россия Федерациясида коронавирус билан боғлиқ янги ҳолатлар 27 минг 543 тани ташкил этган. Бу пандемия бошланганидан бери максимал даража ҳисобланади. Шунингдек, ўтган суткада 496 нафар бемор коронавирусдан вафот этган.

Антирекорд қайд этилган кундан бир кун олдин Россияда 25 минг 487 та коронавирус билан боғлиқ ҳолат аниқланган.

Шунингдек, мамлакатда соғайган беморлар сонида ҳам ижобий динамика давом этмоқда. Ўтган кун давомида Россия Федерациясида 26 минг 682 нафар бемор даволаниб, уйига кузатилган. Бу пандемия давридаги рекорд ҳисобланади. 

Ўтган кунда пойтахт Москвада ҳам COVID-19 нинг янги ҳолатлари бўйича антирекорд янгиланган. Пойтахтда касалланганларнинг кунлик ўсиши 7 минг 918 тани ташкил қилган, 77 та ўлим ҳолати тасдиқланган. Шунингдек, соғайганлар учун ҳам рекорд ўрнатилган: 6 минг 484 киши.

Штаб маълумотларига кўра, Россияда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 2 млн 215 минг 533 нафарни ташкил этмоқда. Шунингдек, мамлакатда 38 минг 558 киши вафот этган ва 1 млн 712 минг 174 нафар бемор соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 464 минг 801 нафар бемор даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

КОРОНАВИРУС РОССИЯ

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made