Россияда Марказий Осиё фуқаролари учун виза режимини ўрнатиш таклиф қилинди

Олам

image

Россияда Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун вақтинчалик виза режимини жорий этиш таклиф қилинди. “Адолатли Россия – ватанпарварлар – Ҳақиқат учун” партияси етакчиси Сергей Миронов шундай ташаббус билан чиқди

Сиёсатчи ўзининг Telegram саҳифасида МО фуқаролари учун виза жорий этилиши 3 муҳим муаммони ҳал қилишини келтириб ўтган.

Унинг сўзларига кўра, виза режими меҳнат миграцияси оқимини камайтиради, бу эса жиноятчилик билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштиради. Шунингдек, ташриф буюрувчилар сонининг камайиши “Россияга коронавируснинг янги штаммлари кириб келиши эҳтимолини имкон қадар камайтиришга” ёрдам беради. Энг асосийси эса, Россия иқтисодиёти арзон муҳожир меҳнатидан ҳимояланади.

“Арзон ишчи кучи бизнесни бузади, иш ҳақини ошириш, ишчиларни қайта тайёрлаш ва жиҳозларни янгилаш учун пул тежаш имконини беради. Москва ҳукумати бу муаммони тўғри шакллантирди: қурилиш майдонида икки-уч баробар кам одам ишлаши керак, улар икки-уч баробар тезроқ қуришлари ва уч баробар кўпроқ олишлари керак. Бундай ёндашув иқтисодиётнинг бошқа ҳудудлари ва тармоқларига ҳам татбиқ этилиши зарур, шундай қилиб миграция сиёсатини кучайтириш лозим”, дейди Миронов.

Сиёсатшуноснинг сўзларига кўра, 2024 йилгача Россияга камида 5 миллион меҳнат муҳожири жалб этилиши керак. Июнь ойида Бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллин уй-жой қурилиши соҳасида миллий мақсадларга эришиш бўйича минтақа раҳбарлари билан учрашувда бу ҳақда гапириб ўтган. Жорий йилнинг октябрь ойида Тожикистон ва ўзбекистонлик муқаддам  депортация қилинган 300 минг муҳожирга нисбатан амнистия эълон қилинган эди. Унинг таъкидлашича, Россияга меҳнат керак. Постсовет маконини интеграциялаш курси эълон қилинганини у давлат сиёсати, дея атади.


Мақола муаллифи

Теглар

виза

Баҳолаганлар

201

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг