Россияда коронавируснинг янги антирекорди ўрнатилди

Олам

image

Россияда коронавирус беморлари сони бўйича янги антирекорд қайд этилди. Ўтган суткада мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сони 16 710 нафарга ортиб, 1 миллион 513 877 кишини ташкил қилди. Бу ҳақда COVID-19 бўйича оператив штаб маълум қилган. 

Штаб маълумотларига кўра, нисбий жиҳатдан ўсиш икки кун давомида 1,1% ни ташкил қилган. Кунига энг паст ўсиш суръатлари Чеченистон Республикаси (0,4%), Москва вилояти, Чуваш Республикаси, Доғистон ва Татаристонда (0,6%) қайд этилган. Хусусан, Москвада кунига 4455 та янги ҳолат аниқланган. Бу кўрсаткич Санкт-Петербургда – 709, Москва вилоятида – 491, Нижний Новгород вилоятида – 396, Ростов вилоятида – 306 тани ташкил этган. Ҳозирда Россия Федерациясида 349 305 беморнинг даволаниши давом этмоқда. 

Мамлакатда коронавирус туфайли вафот этганлар сони эса яна 229 нафарга қўпайиб,  жами қурбонлар  26 050 кишини ташкил этмоқда.  Касалликнинг шартли ўлим даражаси (якуний кўрсаткич эпидемия тугагандан кейингина аниқланиши мумкин) 1,72% гача камайган. Кун давомида Москвада 68 та, Санкт-Петербургда 25 та, Ростов ва Нижний Новгород вилоятларида 11 та, Москва ва Иркуцк вилоятларида 9 та, Доғистон Республикасида ва  бошқа 30 та минтақада ўлимлар сони 8 кишидан ошмаган. 

Ўтган суткада коронавирусга чалинган беморларнинг 7 704 нафар соғайган. Мамлакатда ушбу касалликни ортда қолдирганлар жами 1 миллион 138 522 кишини ташкил этмоқда. Штаб маълумотларига кўра, айни вақтда касалликдан соғайиш 75,2 фоиз. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Коронавирус

Баҳолаганлар

182

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг