Россияда коронавирусга чалинганлар 3500 дан ошди

Жамият

image

Россияда янги SARS-CoV-2 коронавирус инфекция билан касалланганлар сони 3500 дан ошиб кетди. Мамлакатда бир кунда вирус юқтирганлар 771 нафарга кўпайиб, 3548 нафарга етди. Бу ҳақда вирусли эпидемияга қарши кураш учун тузилган Тезкор штаб маълум қилди.

Вирус РФнинг 76 та минтақасида аниқланган. Бугунгача 235 киши касалликдан шифо топган. 30 кишида коронавирус аянчли якунланган.

“Россия Федерациясида бугунгача 76 та минтақада 3548 та касалланиш ҳолати аниқланди. Бир суткада яна 45 киши шифохонадан даволаниб чиқди ва жами 235 нафарга етди. Бир суткада 6 бемор ваофт этди. Жами ўлим ҳолатлари 30 нафарга етди”, дейилади штаб ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин мамлакатда коронавирус инфекцияси кенг кўламда тарқалиб кетишига йўл қўймаслик учун бир ҳафта таътил эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия коронавирус

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг