Россияда коронавирусдан рекорд даражада ўлиш ҳолати қайд этилди

Олам

image

Россияда бир суткада COVID-19 билан касалланган беморларнинг ўлими бўйича янги рекорд қайд этилди. Бу ҳақда коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаб сайтида эълон қилинган маълумотларда сўз боради.

Штабнинг бугун, 13 июль куни тақдим қилган маълумотларига кўра, Россияда сўнгги бир суткада 780 нафар бемор COVID-19 касаллигидан вафот этган.

Аввалги анти-рекорд жорий йилнинг 10 июлида ўрнатилганди. Ўшанда бир суткада 752 бемор вафот этган. Пандемия бошланганидан буён Россияда жами 144 492 ўлим қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, июль ойи бошида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кузатувлар рўйхатига коронавируснинг “русча” штаммини киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия коронавирус COVID-19 антирекорд

Баҳолаганлар

444

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг