Россияда коронавирус юқтирганлар 50 000 дан ошиб кетди

Жамият 2496
image

Россияда коронавирусга чалинганлар сони 50 мингдан ошиб кетди. Сўнгги суткада коронавирус билан боғлиқ 5236 та ҳолат қайд этилган ва умумий зарарланганлар сони 57 999 нафарга етган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Ҳудудлар кесимида олганда Москва (29433) етакчилик қиляпти. Ундан кейин Москва вилояти (5959), Санкт-Петербург (1973), Нижегород вилояти (860) ва Коми Республикаси (507) турибди.

Россияда бугунгача коронавирусга чалинганларнинг 513 нафари вафот этган ва 4420 нафари даволанган. Сўнгги суткада қурбонлар 51 нафарга кўпайган.

Жон Хопкинс университети маълумотига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар 2,5 млндан ошди. Энг кўп касалланиш АҚШ, Испания, Италия, Францияда қайд этилган. Бутун дунёда коронавирусдан 177,2 киши вафот этган, 665 мингдан кўп одам даволанган.
Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 114
Рейтинг: 2.9
t
×