Россияда ушланган ўзбекистонлик мигрантлар ҳақида қўшимча маълумот берилди
Жамият
−
23 Июнь
53259Аввалроқ, Россияда меҳнат қилаётган 45 нафар ўзбекистонликлар мамлакатнинг хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олингани, улардан 12 нафари ҳужжатларини текшириш учун полиция бўлимига олиб кетилгани ҳақида хабар қилган эдик.
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу ҳолатни ўрганиб, баёнот берди.
Унда қайд этилишича, Воронеж вилоятининг Воронеж шаҳридаги бир нечта қурилиш объектларида миграция қонунчилигига риоя этилишини текшириш мақсадида ўтказилган рейд давомида ушланган ҳамда полиция бўлимига келтирилган Ўзбекистон фуқароларининг 11 нафарига нисбатан патент муддати ўтиб кетгани сабабли жарима шаклида маъмурий жавобгарлик қўлланилиб, шу куннинг ўзида вақтинча яшаш жойига рухсат берилган. Қолган 1 нафари эса ҳеч қандай ҳужжатларсиз ишлагани сабабли мамлакат ҳудудидан депортация қилинмоқда.
Агентлик берган маълумотларга кўра, видеода акс этган ҳолат жорий йилнинг 7 июнь куни Воронеж шаҳридаги “Развитие” қурилиш ҳудудида юз берган.
“Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиздан маҳаллий қонун-қоидаларга риоя қилиш ҳамда миграция қонунчилигини бузмаслик сўралади”, дейилган хабарда.
LiveБарчаси