Россияда “қорбобо” дўкон эгасини отиб ўлдирди
Олам
−
04 Январь
9548Россиянинг Канаш шаҳридаги дўконлардан бирида қорбобо кийимидаги шахс дўкон эгасини отиб ўлдирди. Бу ҳақда маҳаллий тергов қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 2025 йил 2 январь куни тахминан 16:20 да қорбобо кийимидаги эркак Канаш шаҳридаги дўконлардан бирига кириб, пештахта олдига келиб, дўкон эгасига қарата ўқотар қуролдан ўқ узган. Эркак олган жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган, ҳужумчи эса қочиб кетган.
Тергов қўмитаси терговчилари Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда олиб борган самарали ҳаракатлари туфайли гумонланувчининг шахси аниқланган. 2025 йил 3 январь куни эрталаб у Канаш шаҳридаги қишлоқлардан биридаги яшаш жойида ушланган.
Тергов маълумотларига кўра, қотилликка жабрланувчининг гумонланувчи олдидаги қарзи сабаб бўлган.
Ўтказилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида воқеа жойи атрофлича кўздан кечирилиб, холислар сўроқ қилиниб, тиббий ва баллистик экспертиза тайинланган.
Тергов гумон қилинувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўллаган.
LiveБарчаси