Россияда қаровсиз қолиб кетган 31 бола Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

Шу кунларда Россия Федерациясининг турли ҳудудларида қаровсиз қолиб кетган 31 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Қайд этилишича, Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) ўзининг хорижий ҳамкасби – Россия Федерацияси Болалар омбудсмани Мария Львова-Беловага юборган сўровида қаровсиз қолдирилган вояга етмаган болаларни ҳозирда Ўзбекистон Республикасига қайтариш чоралари кўрилаётгани, Ўзбекистон масъул идоралари (ИИВ, ТИВ) томонидан болаларни мамлакатга қайтарилгунга қадар, уларни ҳозирда Россияда яшаб турган ҳудудларидаги болалар муассасаларида вақтинча жойлаштирилишида тезкор амалий ёрдам сўраган.

“Ўзбекистон Болалар омбудсмани сўровига кўра, Россия Болалар омбудсманининг тезкор чоралари натижасида мазкур масалада зарур кўмак кўрсатилди ва улар жойлашган ҳудудларда болалар учун қулай ва муносиб шарт-шароит таъминланди”, дейилади хабарда.

Кеча, 25 август куни 9 нафар бола, бундан аввал 22 нафар бола (13 нафари – Санкт-Петербург шаҳридан, 9 нафари – Москва шаҳридан, 8 нафари – Новосибирск шаҳридан, 1 нафари – Қозон шаҳридан олиб келинган) Ички ишлар вазирлиги вакиллари томонидан Ўзбекистонга қайтарилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россияда қаровсиз қолган бир гуруҳ Ўзбекистон болалари мамлакатга қайтарилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия бола

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made