Россияда икки ўзбекистонлик бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

Олам 2623
image

Бир ҳафта ичида Россияда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, ўтган йилнинг 30 декабрь куни Коми Республикаси Емва шаҳрида Ўзбекистон фуқароси К.А. иш жойида бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди. 

Шунингдек, жорий йилнинг 5 январь куни Санкт-Петербург шаҳри Курортний туманида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳайдовчи, Ўзбекистон фуқароси М.А. вафот этди.

Айни пайтда икки ҳодисанинг тафсилотларини аниқлаш учун тергов тадбирлари ўтказилмоқда.

Бош консулхона тегишли масалаларни ҳал қилиш учун маҳаллий ҳокимият органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 80
Рейтинг: 3.1
t
×